Мақолалар
Тараққиётимиз ва фаровонлигимиз кафолати Бир пиёла чойни оиламиз даврасида, ширин суҳбат чоғида ичар эканмиз, албатта, шу тотли онлар, фаровон турмуш, қалбимиз хотиржамлиги учун шукрона айтамиз. Бу бебаҳо неъматларни бизга истиқлол берди. Асосий Қонунимиз эса бахтимиз пойдевори бўлди. |
Пойтахтимизда "Конституция ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати" мавзуида видеоконференция ташкил этилди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий тарғибот гуруҳлари аъзолари ҳамда малакали ҳуқуқшунослар қатнашди. |
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг 14-15 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган “Ўзбекистонда ҳакамлик судлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил қилинди. |
Мамлакатимизда ўтган йиллар мобайнида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида халқ ҳокимиятчилиги принципининг муҳим қоидаларидан бири сифатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилди (13-модда). |
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси маъмурий суд ишларини юритишнинг манбаи сифатида Ўзбекистон эркин бозор иқтисодиёти ва кучли ижтимоий ҳимоялаш тизимига асосланган демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан дадил бормоқда. Ўзбекистон Республика-сининг Конституцияси ушбу мақсадлар йўлида муҳим ҳуқуқий замин, жамиятимизда барқарорлик, шунингдек инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда. |
Одил судловни амалга оширишнинг конституциявий асослари 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган мамлакатимиз Конституцияси мустқилликнинг ўтган йигирма тўрт йиллик тарихий даврида амалга оширилган демократик, либерал ва инсонпарвар ислоҳотларнинг ҳамда уларнинг қонунчилик асосларини яратишнинг маёғи ва бош ҳуқуқий асоси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишнинг кафолати бўлиб хизмат қилмоқда. |
Инсон манфаатлари конституцияси Маълумки, бундан 25 йил аввал қабул қилинган Асосий қонунимиз инсон манфаатларини давлат манфаатларидан устувор этиб белгилади. |
Эркинлик, адолат ва тенгликнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланади. |
Президентлик институтининг моҳияти ва аҳамияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIX боби президентлик институтига бағишланган. Унга кўра Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. |
Судьялар Олий Кенгаши - суд мустақиллигининг муҳим кафолати Жорий йил 7 апрелда матбуотда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонунда Конституциямизнинг 80,81,93,111-моддаларига Судьялар олий кенгаши билан боғлиқ тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. |