Лойиҳа ҳақида

Лойиҳанинг мақсади фойдаланувчилар учун Республикамизнинг асосий қомуси – Конституция ҳақида маълумот бериш билан биргаликда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтиришга кўмаклашишдан иборат.

Шунингдек, веб-сайтда замонавий ахборот технологияларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз ҳақида муҳим маълумотлар, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, бош қомусимизни аҳолининг барча қатламлари ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилаётган танловлар, бу борадаги мақолалар, дунё қонунчилигидан қизиқарли фактлар ва бошқа мултимедиа маълумотларига кенг ўрин берилган.

Аҳамиятлиси маълумотлар фойдаланувчилар учун қулай, замонавий шаклларда тақдим этилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Қизиқарли маълумотлар
Гарчи Япония Конституциясининг 9-моддасига биноан, Япония келажакда уруш олиб бориш ҳуқуқидан ҳамда қуруқлик, денгиз ва ҳаво ҳарбий кучлар тузиш ҳуқуқидан абадий вос кечган бўлсада, бугунги кунда Япония ҳарбий ҳаражатлари бўйича дунёда 5-ўринда туради ($ 58, 97 млрд).