Болалар учун Конституция

Оила, болалар ва ёшлар

Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар

Сиёсий ҳуқуқлар

Олий Мажлис

Конституцияда белгиланган мажбуриятларимиз

Конституцияда таълим олиш ҳуқуқига оид 5 та муҳим маълумот

Бепул билим олиш, тиббий ёрдам, ижод эркинлиги... Конституцияда болалар учун муҳим нормалар...

Касал бўлганда..., Қариганда... Ишсиз қолганда давлатдан таъминот олишга ҳақлимиз!

Ота-онамизга ғамхўрлик қилишимиз керак: бу Конституциямизда ёзилган!

Ҳар бир бола дам олиш ҳуқуқига эга: Конституцияда болаларга тааллуқли нормалар.

Болаларга Конституциянинг умумий моҳиятини бўлимлар кесимида тушунтириш учун

Болаларда Ватан туйғусини шакллантириш ҳамда давлат рамзларини тушунтириш учун

Халоскор ўрдакча

Сувни асрайлик!

Ассалому алайкум! Сизларни “Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайтида кўришдан мамнун бўламиз. Мазкур веб-сайт болаларни “Давлат” ва “Ҳукумат” тушунчалари, шунингдек Ўзбекистон тўғрисида умумий маълумотлар билан яқиндан таништириш, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини шакллантириш мақсадида яратилди. Веб-сайт 6 -12 ёшдаги болалар учун мўлжалланган. Веб-сайтдан бошланғич синф ўқувчилари дарс жараёнида фойдаланишлари мумкин. Чунки унда Ўзбекистон ҳақида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат ҳокимияти тизими тўғрисидаги умумий маълумотлар содда матнлар ва расмлар ёрдамида тасвирлаб берилган. Бош саҳифада Зулфия ва Бобур қаҳрамонлари билан танишишингиз мумкин. Зулфия сизни “Ҳукумат” билан таништиради. Бобур эса “Давлат” билан таништиради. Ҳар икки қаҳрамон пайдо бўлган босқичларда умумий маълумотлар тақдим этилади. Саёҳат давомида фойдаланувчилар маълумотлар билан босқичма-босқич танишиб чиқишлари мумкин. Айрим босқичларда ўйинлар ўйнаш имконияти яратилган бўлиб, уларни бошидан охирига қадар ўйнаш ёки шунчаки ўтказиб кейинги босқичга ўтиш мумкин. Асосий саҳифанинг “Ҳукумат” бўлимида ҳукуматга алоқадор барча маълумотлар бир жойда жамлаган. Асосий саҳифанинг “Давлат” бўлими ўзида Давлатга алоқадор барча маълумотлар бир жойда жамлаган. Асосий саҳифада “Ўйинлар” бўлими веб-сайтда жорий этилган барча ўйинларга тўғридан-тўғри ўтиш учун яратилган. Фойдаланувчилар асосий саҳифада ўзларига маъқул тилни танлаб олишлари мумкин, саёҳат давомида ҳам тилни ўзгартириш имконияти яратилган. Ушбу веб-сайт Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталининг таркибий қисми бўлиб, ундаги барча маълумотлар қонун билан муҳофаза қилинган. Батафсил

Қизиқарли маълумотлар
АҚШ Конституцияси дунёдаги энг кичик ва энг ўзгармас Конституция ҳисобланади.