Меҳнат ҳуқуқлари кафолати
Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқига эга.
Ҳар ким энг кам ойлик маошидан паст бўлмаган миқдорда адолатли ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
Меҳнатга ҳак тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги учун аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг ойлик маошини камайтириш тақиқланади.
Ёлланиб ишловчиларга ҳар йилги ҳақ тўланадиган меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.
Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш чораларини кўради.
Суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёҳуд қонунда назарда тутилган бошқа холлардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.
Болалар меҳнатининг боланинг соғлигига, хавфсизлигига, аҳлоқига, ақлий ва жисмоний жиҳатдан тўлақонли ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади.