Бразилия Федератив Республикаси конституцияси
Бразилия Федератив Республикасининг конституциясида "Ҳиндулар тўғрисида" деб номланган махсус боб (VII боб) мавжуд бўлиб, ушбу боб Бразилияда яшаб келган туб аҳолига тақдим этилган алоҳида устунлик ва имтиёзларга бағишланган.
Туб аҳолининг урф-одатлари, яшаш тарзи ҳамда уларнинг сон жиҳатидан камайиб бораётганини эътиборга олган ҳолда уларга тақдим этилган махсус имтиёз ва устунликларни бевосита конституциянинг ўзида кўрсатиб ўтилган. Мазкур имтиёзлар биринчи навбатда ҳиндулар яшаётган тарихий эрларга таалуқли бўлиб, уларни ушбу жойлардан ҳар қандай усулда маҳрум этиш мамлакат парламенти томонидан ҳинду жамоаларнинг тегишли тартибда тақдим этган хулосаси асосида амалга оширилиши мумкин.