Ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий таъминот ҳуқуқини таъминлайдиган Конституция
Меҳнатга лаёқациз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.
Давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёти сифатини ошириш чораларини кўради.
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароит яратади.
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, уларга зарур бўлган ахборотни монеликсиз олиш имкониятини таъминлайди.
Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.
Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.
Ҳукумат аҳолини, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Фуқароларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми бепул кўрсатилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган пенсия, нафақа ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.