Шахс эркинлиги кафолатлари

​Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.

Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тильда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб туришнинг қонуний асоси тушунтирилиши керак.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб беришга мажбур эмас.

Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади.

Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Жиноят учун ҳукм қилинган ҳар ким қонунда белгиланган тартибда ҳукмнинг юқори турувчи суд томонидан қайта кўриб чиқилиши ҳуқуқига, шунингдек афв этиш ёки жазони енгиллаштириш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи тергов ва суддаги саволларга жавоб бермасдан сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

Ўз исботини топмаган айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилинади.

Инсон ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

Маҳкум ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга.

Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади.

Адвокат, унинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади ва қонун билан муҳофаза қилинади.

Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади.

Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади.

Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.

Қизиқарли маълумотлар
Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги давлатининг конситуцияси 300га яқин қонун ҳужжатларидан иборатдир, яъни бу давлатда ягона конституция ҳужжати мавжуд эмас.