Ўзбекистон – ижтимоий давлат

​Ўзбекистон – ижтимоий давлатДавлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.

Ҳар ким энг кам ойлик маошидан паст бўлмаган миқдорда адолатли ҳақ олиш ҳуқуқи эга.

Ҳар ким қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, ишсизликда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.

Пенсиялар, нафақалар ва ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.

Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак.
Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқи эга.

Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади.

Фуқароларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми бепул кўрсатилади.

Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади.

Ёлланиб ишловчиларга ҳар йилги ҳақ тўланадиган меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.

Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди.

Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.

Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли.

Қизиқарли маълумотлар
Ҳиндистон Конституцияси АҚШ Конституциясидан фарқли ўлароқ дунёдаги энг катта ва мураккаб Конституция ҳисобланади