Конституция кутубхонаси
Гулистонда Конституциямизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятига бағишланган тадбир ўтказилди Сирдарё вилояти прокуратураси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида Президентимизнинг жорий йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилари, талабалар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. |
Тошкент шаҳрининг мамлакатимиз пойтахти сифатидаги конституциявий ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 6-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг пойтахти - Тошкент шаҳри” дея тариф берилган. Ушбу модда Тошкент шаҳрини мамлакатимизнинг пойтахти сифатидаги ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаб беради. |
Ўзбекистонда мурожаат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқнинг амалий ижроси. 35-модда. Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.
|
Энг юксак инсоний қадриятлар қомуси 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг, давлатимизнинг дунёдаги мавқеи, истиқболини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаган ва кафолатлаган муҳим ҳужжат бўлди. |
Инсонпарварлик ва адолат намунаси ДЕПУТАТ ФИКРИ |
Фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдевори ДЕПУТАТ ФИКРИ |
Конституция – фахримиз, ғуруримиз Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини кенг нишонлашга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. |
Ўтаётган ҳар бир кун бизни давлатимиз Конституцияси қабул қилинган қутлуғ санага тобора яқинлаштирмоқда. Айни дамда юртимизда ушбу байрам шукуҳи ҳукмрон. |
Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мазмун-моҳиятига кўра, Конституциямизда белгиланган инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатлашга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир. |
Олот туманида “Конституция – бахтимиз қомуси” шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлардан бири ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда умумтаълим, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, чегараолди ҳудудидаги “Қирлишон”, “Сойинқоровул” ва “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар ҳамда чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари иштирок этди. |