Молиячилар бош қомусимиз ҳақида фикр алмашди

Пойтахтимизда “Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” мавзуида видеоконференция ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази томонидан ташкил этилган тадбирда Конституциямизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида тарғибот ишларини амалга ошириш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Видеоконференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ш.Бафоев ва бошқалар қонунларнинг асосий маъносини, мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш, қабул қилинган ҳужжатларни атрофлича муҳокама қилиш, юртдошларимизнинг уларга бўлган муносабати ҳамда механизмларни янада такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари билан иштирокчиларни таништирди.

Тадбир мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги молия бошқармалари ходимлари билан тўғридан-тўғри онлайн тарзда ўтказилди. Унда молиячилар Бош қомусимиз борасида фикр алмашди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Беҳзод Бозоров,

ЎзА

Қизиқарли маълумотлар
Ҳиндистон Конституцияси АҚШ Конституциясидан фарқли ўлароқ дунёдаги энг катта ва мураккаб Конституция ҳисобланади