“Ўзбекистон Конституцияси - дунёдаги энг демократик ва халқчил ҳужжатлардан бири”

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллиги муносабати билан Ҳиндистоннинг ижтимоий-сиёсий, эксперт-таҳлилий ва маданий-гуманитар доиралари вакиллари томонидан мамлакатимиз эришган мувафаққиятларда бош қомусимизнинг тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

Жумладан, Калкутта шаҳрида жойлашган Мавлоно Абул Калам Озод номидаги Осиё тадқиқотлар институти илмий ходими, доктор Априта Басу Рой Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ўзида мужассам этган дунёдаги демократик ва халқчил ҳужжатлардан бири эканлигини эътироф этгани ҳолда қуйидагиларни таъкидлади:

- Маълумки, дунёда ўз конституциясига эга бўлмасдан турли қонунлар мажмуаси бош қомус вазифасини ўтайдиган давлатлар ҳам мавжуд. Ўзбекистон ўз тарихий, маънавий ва маданий қадриятларини, шу билан бирга, дунёнинг илғор тажрибалари ҳамда умумбашарий демократик тамойилларни ўзида мужассам этган пухта ва барча халқаро ҳуқуқий меъёрларга мос ўз конституциясини қабул қилди.

Мамлакатингиз бош қомусининг 41-моддасида “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”, дея белгилаб қўйилган. Бугунги глобаллашув, айни пайтда дунёнинг қатор бурчакларида қашшоқлик, нотинчлик, жаҳолат ва бошқа иллатлар авж олаётган бир даврда Ўзбекистонда туғилиб ўсаётган ҳар бир бола мактаб ёшига йетгач бепул таълим олиши мамлакат Конституцияси билан ҳимоя қилинган. Афсуски, кўпчиликка оддий кўринадиган бу ҳол бир қанча давлатларда ҳамон ҳукуматнинг жиддий эътиборига муҳтож бўлиб келмоқда.


Манба: “Жаҳон” ахборот агентлиги

Қизиқарли маълумотлар
Ҳиндистон Конституцияси АҚШ Конституциясидан фарқли ўлароқ дунёдаги энг катта ва мураккаб Конституция ҳисобланади