Хитойдан муносабат: Сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон жадал ривожланаётган давлатга айланмоқда

Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти директори Сун Чжуанжи «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича референдум барча тўғрисидаги фикрларини билдирди:

– 2016 йилда Шавкат Мирзиёев олий лавозимни эгаллаганида Ўзбекистонни тараққиётнинг тубдан янги босқичига олиб чиқиш, қатор мураккаб ва долзарб муаммоларни ҳал этиш, ҳокимият ва жамият ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмини яратиш вазифалари турган эди. Ўзбекистон Президенти дарҳол давлат тарихидаги энг йирик ислоҳотларни бошлаб юборди, уларнинг самарасини бугун фуқаролар ҳис қилаяпти.

Янгиланган Конституцияни ишлаб чиқишда Ўзбекистон фуқароларининг мисли кўрилмаган фаоллиги, бир томондан, давлат раҳбари олиб бораётган демократик ислоҳотлар сиёсатини кенг қўллаб-қувватлаётганидан, иккинчи томондан, Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадларига эришиш самарадорлигидан чуқур ва самимий манфаатдорлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Президенти ҳар доимгидек халқининг фикри ва қўллаб-қувватлашига таянган ҳолда референдум ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Ислоҳотларда концептуал ғоя – инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун, «Инсон шаъни ва қадр-қиммати йўлида» тамойили барча ислоҳотларнинг бош мезони сифатида белгиланди.

Конституцияга киритилган ўзгартишларда халқ фаровонлигини ошириш ва турмушини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат сифатидаги мавқеи мустаҳкамланган. Бу Асосий қонунга давлатнинг нафақат тенг ҳуқуқлар, балки тенг имкониятларни таъминлаш, жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни юмшатиш, муносиб турмуш шароитини яратиш, давлатнинг фуқаролар олдидаги ижтимоий масъулиятини кучайтириш бўйича вазифаларини стратегик тарзда киритишни англатади.

Ўзбекистоннинг ғайратли халқи, асосий ҳаракатлантирувчиси – ўзбек ёшлари қатъий дунёқарашга, фаол сиёсий, фуқаролик ва ижтимоий позицияга эга бўлиб, келажакка катта ишонч билан қарайди ва Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшишда давом этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон барқарор ривожланиш суръатларини, ўз мустақиллигини, халқининг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилиш қобилиятини намоён этган, ўз кучига ва салоҳияти таянган, жадал ривожланаётган давлатга айланмоқда. Ушбу мақсадларнинг амалга ошишининг кафолати мамлакатнинг Янги Конституцияси бўлади.

Қизиқарли маълумотлар
Бразилия Федератив Республикасининг конституциясида "Ҳиндулар тўғрисида" деб номланган махсус боб (VII боб) мавжуд бўлиб, ушбу боб Бразилияда яшаб келган туб аҳолига тақдим этилган алоҳида устунлик ва имтиёзларга бағишланган.