Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи тест саволлари

1. Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари ... асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Юқорида келтирилган нормада тушириб қолдирилган нуқталар ўрнини тўлдиринг.
а) адолат принципига;
б) қонунийлик принципига;
в) мутаносиблик принципига;
г) инсонийлик принципига.
Тўғри жавоб: в), асос Конституция 20-моддаси

2. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 20-моддасида келтирилган “Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар” кимнинг фойдасига талқин этилиши белгиланган?
а) албатта давлат фойдасига;
б) инсон фойдасига;
в) жамият фойдасига;
г) қонунчилик ҳужжатлари фойдасига.
Тўғри жавоб: б), асос Конституция 20-моддаси

3. Шахсни ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга кимнинг қарорига кўра йўл қўйилади?
а) Бош прокурорнинг;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг;
в) Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил – Омбудсманнинг;
г) фақат суднинг.
Тўғри жавоб: г) асос Конституция 27-моддаси

4. Шахс суднинг қарорисиз қанча муддатдан ортиқ вақт давомида ушлаб турилиши мумкин эмас?
а) қирқ саккиз соатдан ортиқ;
б) бир иш куни давомида;
в) ўттиз олти соатдан ортиқ;
г) уч суткадан ортиқ.
Тўғри жавоб: а), асос Конституция 27-моддаси

5. Янги таҳрирда қабул қилинган Конституциянинг 29-моддасига асосан ҳар бир шахс ушланганида қайси пайтдан эътиборан ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган?
а) шахсга нисбатан айблов эълон қилинган вақтдан бошлаб;
б) шахснинг нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилган пайтдан бошлаб;
в) шахснинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан бошлаб;
г) жиноят процессини бошлаш тўғрисида қарор чиқарилган вақтдан бошлаб.
Тўғри жавоб: в), асос Конституция 29-моддаси

6. Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига ... йўл қўйилади.
Юқорида келтирилган нормада тушириб қолдирилган нуқталар ўрнини тўлдиринг.
а) фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан;
б) фақат қонунда белгиланган асосларга кўра;
в) фақатгина суднинг қарорига асосан;
г) қонун рухсат берган ҳоллардагина.
Тўғри жавоб: а), асос Конституция 31-моддаси

7. Конституциявий суднинг судялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз қанча муддатга сайланади?
а) ўн йиллик;
б) ўн беш йиллик;
в) муддациз;
г) беш йиллик.
Тўғри жавоб: а), асос Конституция 132-моддаси

8. Қуйида берилган жавоблардан қайси бири Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатига кирмайди?
а) конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади;
б) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан киритилган мурожаатини кўриб чиқади;
в) референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
г) Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумида суд амалиётининг долзарб масалаларини кўриб чиқади ва қонунчиликнинг қўлланилиши юзасидан тушунтиришлар беради.
Тўғри жавоб: г), асос Конституция 133-моддаси

9. Конституциявий суднинг қарори устидан кимга ёки қайси органга шикоят қилиниши мумкин?
а) Ўзбекистон Республикаси Президентига;
б) Бош вазирга;
в) Конституциявий суднинг қарори қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас;
г) фақат қонунда белгиланган асосларга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига.
Тўғри жавоб: в), асос Конституция 133-моддаси

10. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари кимнинг тақдимига биноан беш йиллик муддатга сайланади?
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг;
б) Сенат Раисининг;
в) Марказий сайлов комиссияси Раисининг;
г) Бош вазирнинг
Тўғри жавоб: а), асос Конституция 134-моддаси

11. Қуйида келтирилганлардан қайси жавобда судялар ҳамжамиятининг мустақил органи келтирилган бўлиб, ушбу орган судялар корпусининг шакллантирилишини, суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принсипига риоя этилишини таъминлаши белгиланган?
а) Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми;
б) Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши;
в) Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати;
г) Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳайъати.
Тўғри жавоб: б), асос Конституция 135-моддаси

12. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоят, туман ва шаҳар прокурорларининг ваколат муддати қанчани ташкил этади?
а) ўн йил;
б) етти йил;
в) беш йил;
г) уч йил.
Тўғри жавоб: в), асос Конституция 144-моддаси

13. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қандай солиқлар ва йиғимларни тўлашга мажбур?
а) фуқароларнинг даромади билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган солиқ ва йиғимларни
б) халқаро шартномалар билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни
в) қонун билан белгиланган ва конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмайдиган солиқлар ва йиғимларни
г) маҳаллий ҳокимият органлари томонидан белгиланган солиқларни
Тўғри жавоб: в), асос Конституция 63-моддаси

14. Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини нима ташкил этади?
Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади
а) марказлаштирилган бошқарувга асосланган режали иқтисодиёт
б) фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган хилма-хил шакллардаги мулк
в) давлат монополияси ва хусусий мулк
г) бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат муҳитини яратиш.
Тўғри жавоб: б), асос Конституция 65-моддаси

15. Ўзбекистон Республикасида монополияни тартибга солишга қаратилган қуйидаги жумлалардан қайси бири тўғри?
а) давлат ҳар қандай монопол фаолиятни тақиқлайди
б) монополия фақат давлат кўмаги асосида амалга оширилади
в) монопол фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади
г) хусусий компаниялар маълум бир шарт-шароитларда монополияни ташкил этиши мумкин
Тўғри жавоб: в), асос Конституция 67-моддаси

16. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ нималар умуммиллий бойлик ҳисобланади?
а) фақат давлатга қарашли қўриқхоналар, сув омборлари ва муҳофаза этиладиган тарихий обидалар
б) ер ва ер ости бойликлари
в) ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар
г) ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси
Тўғри жавоб: в), Конституция 68-моддаси

17. Фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантиришда иштирок этадими?
а) йўқ, иштирок этмайди
б) ҳа, иштирок этади, фақат жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали
в) ҳа, иштирок этади, фақат вилоят ҳокимлари фуқаролар иштирокини лозим деб ҳисобласа
г) йўқ, иштирок этмайди, фақат фикр билдириши мумкин
Тўғри жавоб: б), асос Конституция 148-моддаси

18. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети қайси таркибий қисмлардан иборат?
а) республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан иборат
б) республика бюджети, вилоятлар бюджетлари ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган маблағлардан иборат
в) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан иборат
г) фақат республика бюджети ва йирик шаҳардар бюджетидан иборат
Тўғри жавоб: а), Конституция 148-моддаси

19. Ўзбекистон Республикасида қайси орган солиқларни белгилаш ҳуқуқига эга?
а) Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
б) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
г) Марказий банк
Тўғри жавоб в), асос Конституция 149-моддаси

20. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайси пул бирлиги чекланмаган қонуний тўлов воситаси ҳисобланади?
а) доллар
б) евро
в) сўм
г) эркин конвертация қилинадиган ҳар қандай пул бирлиги
Тўғри жавоб: в), асос Конституция 150-моддаси

21. Ўзбекистон Республикасида қайси орган пул-кредит ва валюта сиёсатини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади?
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
б) Марказий банк
в) Ҳисоб палатаси
г) Марказий банк Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда
Тўғри жавоб: б), асос Конституция 151-моддаси

22. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантириш ҳамда ижро этиш тартиб-таомиллари қайси принсиплар асосида амалга оширилади?
а) очиқлик ва шаффофлик принсипларига
б) Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш ёпиқлик принсипи асосида амалга оширилади
в) очиқлик ва фуқароларнинг Давлат бюджетини шакллантириш ҳамда ижро этиш жараёнида иштирок этиши принсипларига
г) Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этишда жамоатчилик назоратини кенгайтиш принсипига
Тўғри жавоб: а), асос Конституция 148-модда

23. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни қайси конституциявий орган амалга оширади:
а) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
г) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси
Тўғри жавоб: в), асос Конституция 94-моддаси

24. Қуйидаги субъектлардан қайси бири қонунчилик таклифларини Парламент қўйи палатасига киритишга ҳақли:
а)Ўзбекистон Республикаси Президенти
б)Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди
в)Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани)
г)Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати
Тўғри жавоб: г), Конституция 98-моддаси

25. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари қандай сайлов тизими асосида сайланади?
а) мажоритар сайлов тизими асосида
б) пропорсионал сайлов тизими асосида
в) аралаш сайлов тизими асосида
Тўғри жавоб: в), асос Сайлов кодекси

26. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қанча аъзолар (сенаторлар) дан иборат?
а) 100 нафар аъзодан, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади, ўн олти нафар аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади
б) 75 нафар аъзодан, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — беш кишидан сайланади, беш нафар аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади
в) 85 нафар аъзодан, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — беш кишидан сайланади, ўн беш нафар аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади
г) 65 нафар аъзодан, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — тўрт кишидан сайланади, тўққиз нафар аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади
Тўғри жавоб: г), асос Конституция 92-моддаси

27. Қуйидагилардан қайси бири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига киради ?
а)Ўзбекистон Республикаси давлат қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш
б)Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш
в)Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш
г)Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларини тайинлаш ва уларни лавозимидан озод этиш
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси давлат қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш (93-модда).

28. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари бўйича маърузасини ҳар йили қайси давлат органига эшитиш учун тақдим этади?
а) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига
б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига
в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига
г) Ўзбекистон Республикаси Президентига
Тўғри жавоб: в), асос Конституция 93-моддаси

29. Қайси давлат ҳокимияти органига маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш вазифаси юклатилган?
а) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига
б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига
в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига
г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
Тўғри жавоб: б), асос Конституция 65-моддаси

30. Қанча фуқаролар қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли?
а) Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаро
б) Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, бир юз эллик минг нафардан кам бўлмаган фуқаро
в) Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, олтмиш беш минг нафардан кам бўлмаган фуқаро
г) Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, йигирма минг нафардан кам бўлмаган фуқаро
Тўғри жавоб: а), асос Конституция 98-моддаси

31. Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан қанча муддат ичида кўриб чиқилади?
а) 10 кун ичида
б) 30 кун ичида
в) 90 кун ичида
г) 60 кун ичида
Тўғри жавоб: г), асос Конституция 99-моддаси

32. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан белгиланган муддат ичида қонун кўриб чиқилиши юзасидан бўйича қарор (маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида) қилинмаслиги нимани англатади?
а) Сенатнинг қонунни маъқулланганлигини ва қонун юзасидан эътирозлар мавжуд эмаслигини
б) Сенат томонидан қонун рад этилганлигини
в) Сенат қонун қабул қилиш жараёнида иштирок этмаганлигини
г) б ва в жавоблар тўғри
Тўғри жавоб: а)

33. Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг асосий йўналишлари ким томонидан белгилаб берилади?
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан
б) Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан
в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
г) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан
Тўғри жавоб: а), Конституция 114-моддаси

34. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди ким томонидан қай тартибда қуйи палатага тақдим этилади ?
а) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан
б) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан барча сиёсий партиялар фраксиялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг
в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан
г) барча сиёсий партиялар фраксиялари томонидан ўзаро келишилгандан сўнг
Тўғри жавоб: б), асос Конституция 118-моддаси

35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликларни ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузиш ҳамда тугатишга оид фармонлари ким томонидан тасдиқланади ?
а) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан
б) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан
в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур фармонлари бошқа давлат ҳокимияти органи томонидан тасдиқланмайди
Тўғри жавоб: а), асос Конституция 109-моддаси

36. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган ... бошчилик қилади.
а) хоким
б) раис
в) энг обрўли, тажрибали, катта ёшли депутат
г) Кенгаш спикери
Тўғри жавоб: б), асос Конституция 120-моддаси

37. Қуйидагилардан қайси бири Халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатларига кирмайди:
а)тегишли маҳаллий бюджетларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш, уларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш
б)ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини тасдиқлаш
в)ҳокимни лавозимга тасдиқлаш, унинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш
г)ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жиҳатдан ривожлантиришни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш
Тўғри жавоб: г), асос Конституция 122-123-моддалари

38. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қайси давлат ҳокимияти органи тизимига киради?
а) маҳаллий давлат ҳокимияти ижро этувчи ҳокимият органлари тизимига
б) маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига
в) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди
г) Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси органлари тизимига
Тўғри жавоб: в), Конституция 127-моддаси

39. Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар қайси вақтда ўтказилади ?
а) тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида
б) тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – ноябр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида
в) тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – декабр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида
г) тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – декабр ойи биринчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида
Тўғри жавоб: а), асос Конституция 128-моддаси

40. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш кимнинг ваколатига киради?
а) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ваколатига
б) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатига
в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарининг биргаликдаги ваколатига
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатига
Тўғри жавоб: г), асос Конституция 128-моддаси

41. Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларни ҳар тарафлама ривожлантиришга қаратилган ... ташқи сиёсатни амалга оширади.
Тушуриб қолдирилган нуқталар ўрнини тўлдиринг.
а) очиқ
б) тинчликсевар
в) ўзаро манфаатли
г) ўзаро қўллаб-қувватлаш
Тўғри жавоб: б), асос Конституция 18-моддаси

42. Конституцияга мувофиқ инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари унга қайси вақтдан эътиборан тегилши бўлади ?
а) она қорнидалигидан
б) вояга этганидан
в) Ўзбекистон фуқаролигини олганидан
г) туғилганидан
Тўғри жавоб: г), асос Конституция 19-моддаси

43. Конституцияга мувофиқ ким суд ҳукмининг юқори турувчи суд томонидан қайта кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга ?
а) ҳар ким
б) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
в) хорижий давлат фуқаролари
г) фуқаролиги бўлмаган шахслар
Тўғри жавоб: а), асос Конституция 29-моддаси

44. Қайси ҳолатда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистонга қайтиш ҳуқуқи чекланади?
а) агар фуқаро халқаро жиноят содир этганида
б) агар фуқаро хорижий давлатда беш - олти йил йил мобайнида узрли сабабларсиз доимий консуллик ҳисобига турмаган бўлса
в) агар фуқаро хорижий давлатда қидирувда бўлса
г) Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистонга тўсқинликсиз қайтиш ҳуқуқига эга
Тўғри жавоб: г), асос Конституция 32-моддаси

45. Конституцияга мувофиқ Олий таълим ташкилотларининг қандай ҳуқуқлари кафолатланган ?
а) академик эркинлик
б) ўзини ўзи бошқариш
в) а, б, ва г жавоблар тўғри
г) тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги
Тўғри жавоб: в), асос Конституция 51-моддаси

46. Ўзбекистон Республикасида ... меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.
Тушуриб қолдирилган нуқталар ўрнини тўлдиринг.
а) шифокорнинг
б) педагогнинг
в) ўқитувчинин
г) мураббийнинг
Тўғри жавоб: в), асос Конституция 52-моддаси

47. Конституцияга мувофиқ давлатнинг олий мақсади нимадан иборат ?
а) Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўсини ошириш
б) барча давлатлар билан дўстона муносабатларини ўрнатишга эришиш
в) инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш
г) ишсизлик ва камбағаллкини кескин қисқартиришга эришиш
Тўғри жавоб: в), асос Конституция 54-моддаси

48. Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, ... мурожаат этишга ҳақли.
а) инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга
б) халқаро судларга
в) Бирлашган Миллатлр Ташкилотига
г) ишсизлик ва камбағаллкини кескин қисқартиришга эришиш
Тушуриб қолдирилган нуқталар ўрнини тўлдиринг.
Тўғри жавоб: а), асос Конституция 55-моддаси

49. Фуқаролик жамиятининг асосини кимлар ташкил этади?
а) нодавлат нотижорат ташкилотлари
б) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
в) барча жавоблар тўғри
г) оммавий ахборот воситалари
Тўғри жавоб: в), асос Конституция 69-моддаси

50. Конституцияга мувофиқ никоҳ қандай тамойилларга асосланади?
а) Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига
б) никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига
в) никоҳланувчиларнинг тенг ҳуқуқлилигига
г) барча жавоблар тўғри

Тўғри жавоб: г), асос Конституция 76-моддаси.

Қизиқарли маълумотлар
Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги давлатининг конситуцияси 300га яқин қонун ҳужжатларидан иборатдир, яъни бу давлатда ягона конституция ҳужжати мавжуд эмас.