Конституциявий ислоҳотлар - тараққиёт омили (+видео)
Конституция ўзида инсоннинг халқаро умумэътироф этилган асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида жамлаган ва олий юридик мақомга эга ҳужжатдир.
Уни халқчил тилда тушунтирадиган бўлсак, Конституция инсонларга мамлакатида эркин яшаш, ўзини юрт ҳимоясида эканлигини ҳис қилишлари учун шароит яратади. Ушбу Конституция фуқароларга муайян ҳуқуқ ва ўз навбатида мажбуриятларни ҳам юклайди. Шу кунга қадар қабул қилинган қонун, қарор, фармон, кодекс ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг барчаси Конституцияга асосланади ва уни тўлдиради.
Шундай экан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар барчамиз учун ўта муҳим ва аҳамиятлидир.
Бугунги лавҳамизда Тошкент Давлат юридик университети доценти, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Хайитжон Турдиев юртимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтади.
М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА