"Биз Конституцияни ўрганамиз" телевизион кўрик-танлови ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Республика ташкилий қўмитаси мажлисининг 1 июлдаги баёни билан тасдиқланган тадбирлар режасининг 23-бандида "Биз Конституцияни ўрганамиз" рукнида Адлия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда телевизион кўрик-танлови ўтказиш белгиланган.

Танлов Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей ҳамда Тошкент давлат юридик коллеж ўқувчилари ўртасида бугун Адлия вазирлиги биносида ўтказилди.

Тадбир таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўзаро билим алмашиш, ёшларнинг ўз конституциявий ҳуқуқларини яхши тушуниб етишлари ва фаоллигини оширишга ҳамда мустақил фикрлашга ўргатишга қаратилган баҳс-мунозара тарзида ўтказилди.

Танлов ўзаро баҳс-мунозараларга бой тарзда соғлом рақобат муҳитида ўтказилди. Албатта, асосий Қонунимизда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ ва бурчларини билгани сари ёшларимиз ўзларини теранроқ англаб, Ватанга бўлган муҳаббат туйғулари янада юксалади. Қонунларни ҳурмат қилиш, жамиятда ўз ўрнини эгаллашга интилиш ҳисси кучлироқ шаклланади.

Қизиқарли маълумотлар
Гарчи Япония Конституциясининг 9-моддасига биноан, Япония келажакда уруш олиб бориш ҳуқуқидан ҳамда қуруқлик, денгиз ва ҳаво ҳарбий кучлар тузиш ҳуқуқидан абадий вос кечган бўлсада, бугунги кунда Япония ҳарбий ҳаражатлари бўйича дунёда 5-ўринда туради ($ 58, 97 млрд).