Конституция билимдонлари
Ўзбекистон Халқ демократик партияси “Истиқбол” ёшлар қаноти ва партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлигида “Конституция билимдони” кўрик-танлови ўтказилди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Ҳ.Бобохонов ва бошқаларПрезидентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида навқирон авлодни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий мaдaнияти, ижтимоий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини янада кенгайтиришда дастуриламал бўлаётир.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишлаб ўтказилган мазкур танловдан кўзланган мақсад Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш орқали ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш, ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаоллигини таъминлашдан иборатдир.
Танловнинг тест, савол-жавоб, сардорлар беллашуви шартларида иштирокчилар Конституциямизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятига доир билим ва тушунчаларини синовдан ўтказди.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети жамоаси биринчи, Тошкент давлат шарқшунослик институти жамоаси иккинчи, Тошкент ислом университети жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.