Ўзбекистонда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми Сингапур оммавий ахборот воситаси нигоҳида

Сингапурнинг “Indiplomacy” электрон журнали саҳифасида журналист Номита Дарнинг Ўзбекистон Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича ўтказилган референдум тафсилотларига бағишланган мақоласи эълон қилинди.

Унда муаллиф Ўзбекистоннинг умумхалқ референдумини муваффақиятли ўтказиш воситасида инсон ҳуқуқлари, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар ва бошқа қатор масалалар бўйича муҳим қўшимчалар киритилган янги Конституцияни қабул қилганини қайд этган.

Муаллифнинг ёзишича, бу янада демократик ва инклюзив жамият сари қўйилган муҳим қадам ҳисобланади. Сайловчиларнинг аксарияти - 90,21 фоизи таклиф қилинган ўзгаришларни қўллаб-қувватлашди.

“Референдум жараёни бутунлай шаффоф бўлиб, унга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни бевосита кузатган жамоатчилик ҳамда 383 халқаро кузатувчи назорати остида ўтказилди. Референдумни беш сиёсий партия ва мамлакат фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органларининг 43 мингдан ортиқ вакиллари бевосита кузатиш имкониятига эга бўлдилар. Марказий сайлов комиссияси ва бошқа органлар оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мсурожаатларга дарҳол жавоб беришди”, деб ёзади журнал.

Мақолада янгиланган Конституцияга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, асосан, турли ижтимоий қатламлар фуқароларининг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий, экологик ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишга қаратилгани алоҳида таъкидланган.

Қизиқарли маълумотлар
Гарчи Япония Конституциясининг 9-моддасига биноан, Япония келажакда уруш олиб бориш ҳуқуқидан ҳамда қуруқлик, денгиз ва ҳаво ҳарбий кучлар тузиш ҳуқуқидан абадий вос кечган бўлсада, бугунги кунда Япония ҳарбий ҳаражатлари бўйича дунёда 5-ўринда туради ($ 58, 97 млрд).