Ўзбекистон Парламентининг Ҳукумат фаолияти устидан назоратини кучайиши
Эшбеков Дурбек Шерали ўғли ЎзДЖТУ таянч докторанти (PhD)
Сўнги йилларда давлат бошқаруви органлари фаолияти, қонунлар ижроси, мамлакатни энг муҳим сотсиал-иктисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантириш давлат дастурларининг сўзсиз бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш ва уни тубдан яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳтарам Президентмиз Ш.М. Мирзиёев “Шу ўринда Ҳукуматнинг парламент билан қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил соҳасидаги ҳамкорлигини янада самарали ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисда доимий асосда фаолият кўрсатадиган вакили лавозимини таъсис этиш мақсадга мувофиқ бўлади.”[1] деб айтган фикирлари парламент назоратининг нечоғлик долзарб этанлигини аглашимиз мункун.
Шу муносабат билан парламентнинг кундалик хаётида парламент эшитувларини ташкил этиш, ҳукумат аъзоларининг, давлат ва хўжалик бошкаруви органлари раҳбарларининг қонун ҳужжатлари талабларини бажариш бўйича ишларнинг ахволи тўгрисидаги ҳисоботини мунтазам эшитиб бориш, парламент ва депутат сўровларига атрофлича ва ўз вақтида жавоблар олишни таъминлашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар кўрилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан марказда ва жойларда ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим дастурларини бажариш борасидаги фаолияти устидан самарали парламент назоратини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қуйи палатанинг бу борадаги фаолияти фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ишларнинг самарадорлигини оширишга, шунингдек жойларда аҳоли томонидан кутарилаётган ҳаётий долзарб муаммоларни ҳал этишга муайян даражада ижобий таъсир кўрсатмоқда. Ўтган даврда Қонунчилик палатасида 16 та парламент эшитуви ўтказилди. Хусусан: Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари буйича вакилининг (Омбудсман) 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди ва тасдиқланди.
Бош вазир ҳисоботи ва вазирликка номзодларни муҳокома қилиш амалиётининг аҳамияти долзарб бўлиб бу амалиёт такомиллашиб бормоқда.
Маълумки, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида «Биз янги йилдан бошлаб сиёсий ҳаётимизда яна бир амалиётни жорий этамиз. Кириб келаётган йилнинг ҳужжати бўлган Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш буйича Бош вазир ва ҳукумат аъзолари амалга оширилган ишлар ҳақида Сенат ва қонунчилик палатаси олдида ҳар чоракда ҳисобот бериб боради. Бу жараён оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши лозим. Шу тарқа фуқаролар Мурожаатномада белгилаб берилган вазифаларни бажариш буйича ҳукумат қандай иш олиб бораётганидан хабардор бўлади»[2], деб таъкидлаган эди. Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Парламент тарихида илк бор 2019 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мулжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш амалиёти йўлга қўйилди.
Мазкур янги институтни амалиётга татбиқ этиш ишлари бошланди. Хусусан, 2019 йил 18 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида илк бор Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор юналиши буйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвеститсиялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил биринчи чорагида бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.
Айтиб ўтиш лозимки, ушбу янгилик ўз навбатида Ҳукуматнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини ошириши баробарида, парламент аъзоларининг ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида фаол қатнашишига хизмат қилади.
Шунингдек, 2019 йилдан бошлаб парламент қуйи палатаси фаолиятида илк бор Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар у масъул қўмита, фраксиялар ва депутатлар гуруҳлари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқиш ва маъқуллаш амалиёти жорий этилди.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, парламент назоратини амалга ошириш жараёнларида давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатлари, уларнинг ўзаро нисбатлари ҳамда бир-бирига кўрсатадиган таъсир даражалари нуқтаи назаридан ҳокимият тақсимоти жараёнлари рўй беради. Марказий давлат ҳокимияти органларининг «ҳокимиятлар бўлиниши» воситасида чекланиши ҳозирги даврдаги давлат-ҳуқуқ институтларининг тадрижий ривожланиши натижасидир.
Ҳукуматга ишонч масаласини кўриб чиқиш. Молдова, Арманистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон, Украинада парламентнинг ҳукуматга бўлган ишончини йўқотиш иккинчисининг ваколатларини муддатидан олдин тугатишга олиб келади. Туркманистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Қозоғистонда ҳукумат парламент ишончига умуман муҳтож эмас, гарчи Озарбайжон ва Қозоғистонда парламент ҳукуматга ишонч масаласини ҳал қилиши мумкин, аммо давлат раҳбари учун бундай қарор тавсия характерига эга бўлади.
Ҳукумат фаолиятини назорат қилиш. У парламент ёки унинг қуйи палатаси томонидан ҳукуматнинг турли ҳисоботларини кўриб чиқишдан иборат бўлиб, барча МДҲ мамлакатларида амалга оширилади. Россия Федератсиясида Ҳукумат Давлат Думасига ҳар йили ўз фаолияти натижалари тўғрисида, шу жумладан, Давлат Думаси томонидан қўйилган масалалар бўйича ҳисобот тақдим этади. Саволлар фраксиялар томонидан ишлаб чиқилади ва тегишли қўмитага юборилади, у уларни умумлаштиради ва Давлат Думаси Кенгашига юборади. Иккинчиси уларнинг якуний рўйхатини тасдиқлайди, кейин эса Ҳукуматга юборилади. Энг катта савол, бизнинг фикримизча, Давлат Думаси томонидан қўйилган саволлардир, чунки бу Ҳукуматга ҳар қандай шаклда ҳисобот тайёрлашга имкон беради, шу ўринда қонунда ҳисобот тузилишига аниқ ва лўнда талаблар белгиланмаган.
Хулоса ўринда шуни айтиш мункунки, ҳукуматнинг парламент олдида фаолияти тўғрисида ҳисоботи ҳуқуқий демократик давлат қурушнинг асосий кўриниши дейиш мункун. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан марказда ва жойларда ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим дастурларини бажариш борасидаги фаолияти устидан самарали парламент назоратини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қуйи палатанинг бу борадаги фаолияти фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ишларнинг самарадорлигини оширишга, шунингдек жойларда аҳоли томонидан кўтарилаётган ҳаётий долзарб муаммоларни ҳал этишга муайян даражада ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Шавкат Мирзиёев. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт тарққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Тошкент - «Ўзбекистон»-2017.-9. Б;
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.- 2018-йил 28-декабр.
3. “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизатсия қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги 2007-йил 11-апрел,ЎРҚ-88-сон // lex.uz
4. «Сиёсий партиялар тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабр қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. – 1997