Иқболжон Илҳомовнинг Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишланган кўргазмаси очилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейида ҳарбий рассом Иқболжон Илҳомовнинг Конституциямизнинг 25 йиллигига бағишланган кўргазмаси очилди.

– Ушбу кўргазма музейимиз билан ҳамкорликда ташкил этилди, – дейди Ўзбекистон Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи директори Жаббор Эшонқулов. – Иқболжон ака миллий армиямиз сафларига чақирилгунга қадар музейимизда фаолият юритган эди. Рассомнинг аксарият ишлари буюк тарихий шахслар, олим ва ёзувчиларнинг портретларидан иборат.

Кўргазмада “Буюк сиймолар” бўлимига кенг жой ажратилган бўлиб, бу ерда юртдошларимиз қалбидан чуқур жой олган Соҳибқирон Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўплаб улуғ сиймоларнинг 90 дан зиёд портрети намойиш этилмоқда.

Аблай Камолов,

ЎзА

Қизиқарли маълумотлар
Гарчи Япония Конституциясининг 9-моддасига биноан, Япония келажакда уруш олиб бориш ҳуқуқидан ҳамда қуруқлик, денгиз ва ҳаво ҳарбий кучлар тузиш ҳуқуқидан абадий вос кечган бўлсада, бугунги кунда Япония ҳарбий ҳаражатлари бўйича дунёда 5-ўринда туради ($ 58, 97 млрд).