“Конституцияда белгиланган ҳуқуқларни тушунтирадиган энг яхши материал” тайёрлаган ижодкорлар танлови

Журналист ва блогерлар, фаол жамоатчилик вакиллари диққатига!

Диққат танлов!

Адлия эътироф этади!

Адлия вазирлиги томонидан "Конституцияда белгиланган ҳуқуқларни тушунтирадиган энг яхши материал” тайёрлаган ижодкорлар эътироф этилади.
Бунда Конституцияда белгиланган ҳуқуқларни тарғиб қилувчи энг яхши ижодий ишлар жамоатчилик фаоллари ва экспертлардан иборат комиссия томонидан саралаб олинади.

Танловда номзодлар ҳужжат топширмайди, ғолиблар Комиссия томонидан босма, электрон ОАВда, теле-радиоефирларда ва шахсий блогларда ниҳоясига етаётган 2023 йил 2023 йилнинг 1 майдан 1 декабрига қадар эълон қилинган материаллар орасидан танлаб олинади.

Саралаб олинган ишлар муаллифлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Бизни кузатиб боринг! Ғолибларни тез кунларда маълум қиламиз !

Тел. +99871 207-04-54

Қизиқарли маълумотлар
Гарчи Япония Конституциясининг 9-моддасига биноан, Япония келажакда уруш олиб бориш ҳуқуқидан ҳамда қуруқлик, денгиз ва ҳаво ҳарбий кучлар тузиш ҳуқуқидан абадий вос кечган бўлсада, бугунги кунда Япония ҳарбий ҳаражатлари бўйича дунёда 5-ўринда туради ($ 58, 97 млрд).