Германиядан муносабат: Ўзбекистан Президентининг нутқи унда кўтарилган масалаларнинг мазмуни ва аҳамияти билан ажралиб турди
Ўзбекистан Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясидаги нутқи юзасидан қуйидаги фикр-мулоҳазаларини «Дунё» ахборот агентлигига баён қилди:
- Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаоллашди, халкаро муносабатлар учун кенг имкониятлар яратилди, республиканинг ишончли бизнес шериги сифатидаги янги имижи мустаҳкамланмокда.
Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркда бўлиб утган 78-сессиясида нутқ сўзлаб, халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, иқлим ўзгариши ва глобал экологик муаммоларга карши курашиш бўйича қатор долзарб ташаббусларни илгари сурди. Шу нуқтаи назардан, Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш, сув ресурсларини тежаш, шунингдек, ҳаво ифлосланишига қарши курашга алоҳида эътибор қаратди. Дарҳақиқат, Марказий Осиёда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ "яшил" ривожланиш дастурларини ҳаётга тадбиқ этиш ва миллат келажаги учун соғлом экологик муҳитни сақлаш доирасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишда саъй-ҳакатларни бирлаштириш катта аҳамият касб этади.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ислом динининг асл гуманистик моҳиятини жаҳон ҳамжамиятига етказишни муҳим вазифа деб билишини таъкидлади. Давлат раҳбарининг нутқи унда кўтарилган масалаларнинг мазмуни ва аҳамияти билан ажралиб турди. Президент томонидан илгари сурилган ташаббуслар замонамизнинг энг долзарб муаммоларини қамраб олгани холда уларга нафакат минтакавий, балки халқаро миқёсда хам алоҳида аҳамият касб этадиган конструктив ечим таклиф этилганига аминман.