Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

Имтиҳонда барча иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этиш учун 8 декабр.адлия.уз сайтида рўйхатдан ўтилади (15 ноябрдан 25 ноябрь 23:59 гача).

Танлов қуйидаги 2 босқичда 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади:

1-босқич – тест синовлари:умумтаълим мактаб, академик лицей ва техникум ўқувчилари учун – 27 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;ҳуқуқшунослар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиётган талабалар учун – 28 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;бошқа барча фуқаролар учун – 29 ноябрь соат 9:00 дан 14:00 гача;
2-босқич – суҳбат.

Тест синовида 8 декабр.адлия.уз сайти орқали онлайн тарзда иштирок этилади.

Тест синови янги Конституция асосида тузилган 20 та тест саволи ва 1 та ижодий саволдан иборат. Тест саволларига энг қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 30 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга жавоблари кўриб чиқилади.

Баҳолаш натижасига кўра, энг юқори балл тўплаган 10 нафар иштирокчи кейинги босқичга ўтади.

Иккинчи босқич (суҳбат) 8 декабрь – Конституция байрами арафасида ташкил этилади.

Суҳбат жараёнлари онлайн трансляция қилинади.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танловда фақат битта аккаунтдан иштирок этишга рухсат этилади.

Иштирокчи кейинги босқичга ўтиш вақтида турли аккаунтлардан қатнашган ҳолатлар аниқланган тақдирда, натижасидан қатъи назар, имтиҳондан четлаштирилади.

Қизиқарли маълумотлар
Бразилия Федератив Республикасининг конституциясида "Ҳиндулар тўғрисида" деб номланган махсус боб (VII боб) мавжуд бўлиб, ушбу боб Бразилияда яшаб келган туб аҳолига тақдим этилган алоҳида устунлик ва имтиёзларга бағишланган.