“Конституция - мамлакат тараққиёти ва жамият фаравонлигининг ҳуқуқий кафолатидир” викторинаси

Ушбу викторинанинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини янада ошириш, улар ўртасида cоғлом рақобатни шакллантириш, ўқувчилар эришаётган натижаларни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга ёшларни ҳуқуқий билими қай даражада эканлигини аниқлаш кабилардан иборатдир.

Викторинада Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид саволлар берилади ва унга ўқувчи-ёшлар (фойдаланувчи) томонидан ёзма равишда (иқтибос қолдириш орқали) жавоб берилади.

Ғолибларни баҳолаш механизми:

Викторинада 1-, 2- ва 3-ўрин ғолиблари саволларга вақт мезони бўйича тўлиқ тўғри жавоб қолдирилган изоҳлар асосида аниқланади.

Агарда барча саволларга тўғри жавоб берган мухлисларимиз сони бир қанча бўлса, унда бизга энг биринчи бўлиб жавобларни йўллаган мухлисимиз ғолиб деб топилади. Ғолиб мухлисимиз UZINFOCOM марказининг совғалари билан тақдирланадилар ва у ҳақдаги мақола сайтда суратлари билан ёритилади.

Викторинада мактаб, касб-ҳунар коллежи ва лицей ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.

Ўтказиш вақти: 2015 йилнинг 26 ноябрдан 9 декабргача

Ғолиблар 2015 йил 10 декабрь куни Fikr.uz сайтида эълон қилинади.

Эслатма:

Ўқувчилар викторинада қатнашиши учун id.uz дан рўйхатдан ўтадилар. Сўнгра улар id.uz логини, таълим муассасасининг номи ва манзили, ўзининг ёки ота-онасининг телефон рақамини кўрсатган ҳолда ziyonet@uzinfocom.uz электрон почтасига xабар жўнатадилар. Хабардаги маълумотлар асосида Сиз билан боғланамиз.

Ғолиблар UZINFOCOM марказининг совғалари билан тақдирланадилар ва улар ҳақида мақола ёзилиб, fikr.uz сайтида суратлари билан ёритилади.

Мурожаат учун телефон: 0 (371) 239-44-56, 0 (371) 246-04-70.

Ажойиб имкониятни қўлдан бой берманг. Викторина саволларига жавоб беринг ва ғолиб бўлинг!

Викторина саволлари:

“Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир” ушбу қоида Конституциямизнинг қайси моддасига тегишли?

“Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш Конституциянинг қайси моддаси асосида тартибга солинади?

Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши Конституциянинг қайси бобида акс этган?

Конституцияга кўра қандай жамиятлар ва уюшмалар тузиш таъқиқланади?

Герб, мадҳия, байроқ, Конституция ва давлат тилини қабул қилинган саналарига кўра хронологик жадвал кўринишида жойлаштиринг.

- давлатларнинг суверен тенглиги,

- куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик,

- чегараларнинг дахлсизлиги,

- низоларни тинч йўл билан ҳал этиш,

-бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик каби қоидалар мустаҳкамланган боб қандай номланади?

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қандай сиёсий ҳуқуқларга эга?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қандай шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар мустаҳкамлаб қўйилган?

Конституцияга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти қандай талабларга жавоб бериши лозим?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра Давлат қандай рамзларга эга?

Қизиқарли маълумотлар
Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги давлатининг конситуцияси 300га яқин қонун ҳужжатларидан иборатдир, яъни бу давлатда ягона конституция ҳужжати мавжуд эмас.