Тадбиркор ва ишбилармонлар ҳуқуқ ва манфаатлари Конституция ҳимоясида

​Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.

Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади.

Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.

Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва фаолият йўналишларини мустақил танлашга ҳақли.

Давлат истеъмолчининг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.
Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.

Монопол фаолият қонун билан чекланади.

Мулкдор ўз мол-мулкидан суд қарорисиз ҳамда қонунга зид тарзда маҳрум қилиниши мумкин эмас.

Ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга.

Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг нодавлат шаклларини ривожлантириш чораларини кўради.

Давлат нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди.

Қизиқарли маълумотлар
Бразилия Федератив Республикасининг конституциясида "Ҳиндулар тўғрисида" деб номланган махсус боб (VII боб) мавжуд бўлиб, ушбу боб Бразилияда яшаб келган туб аҳолига тақдим этилган алоҳида устунлик ва имтиёзларга бағишланган.