Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигига бағишланган талабаларнинг илмий-амалий конференцияси

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-4969-сон фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, 8 декабрь Конституциямиз қабул қилинган кун умумхалқ байрамини мамлакатимизда кўтаринки рухда кутиб олиш ҳамда Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини талаба-ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университети томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусидаги олий таълим муассасалари талабаларининг илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

Илмий-амалий конференция 2017 йил 1 декабрь куни Тошкент давлат юридик университетида бўлиб ўтади,

Илмий-амалий конференциянинг асосий мақсади: Халқимиз сиёсий тафаккурининг ноёб намунаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг мустаҳкам кафолати сифатида юртимизда бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши борасида асосий пойдевор бўлиб келаётганлигини, мамлакатимизда Конституцияда белгилаб берилган қоида ва тамойиллар негизида самарали миллий қонунчилик тизими, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланиб, ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалиб, халқимизнинг онгу тафаккури тобора ўсиб бораётгани ёш авлодга етказиш ҳамда Конституциянинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда Асосий Қонунимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик санасини кенг нишонлаш.

Илмий-амалий конференция ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўтказилади.

Илмий-амалий конференциянинг асосий йўналишлари:

- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг янги босқичидаги ўрни;

- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - таълим ва маданиятни оширишнинг асоси;

- Конституциявий бурч ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида;

- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: инсон манфаатлари ва оилавий муносабатлар;

- Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ёшлар масаласи.

Илмий-амалий конференция материаллари тўпламида чоп этиш учун юбориладиган илмий мақолаларга куйиладиган талаблар:

Материаллар анжуман йўналишларига оид долзарб мавзуларда бўлиши, ҳозирги замон талабларидан келиб чиқиб асослантирилган таклифлар бўлиши ҳамда илмий paҳбap ҳулосаси бўлиши шарт;

Материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин (3 та тилдан 1 таси танлаб ёзилади, бу дегани 1 та мақола 3 та тилда бўлиши керак дегани эмас);

Тақдим этиладиган материал матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчовдаги қоғозда, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см жой қолдириб ёзилади. 1 интервалдан кейин олий таълим муассасаси номи ёзилади. Материалнинг номи, 1,5 интервалдан сунг муаллифнинг исми, отасининг исми ва фамилияси бош ҳарфлада ёзилади. 1,5 интервал қолдириб матн 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS WORD дастурида. Times New Roman шрифтида, 14 кегл катталигида 1,5 интервалда бўлиши ва 3-5 бетгача ҳажмда бўлиши лозим. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати матн охирида берилади. '

Иштирокчи мақоласи сарлавҳасига унинг фото суръати жойлаштирилишини инобатга олиб ҳap бир иштирокчи ўзининг 3x4 ҳажмдаги сифатли фотосуратини тақдим этиши лозим.

Мақолалар жорий йилнинг 10 ноябрь санасига қадар mm.markaz@tsul.uz электрон манзилига юборилиши керак.

Тақдим этилган мақолалар таҳрир ҳайъати томонидан текширилади ва илмий-амалий конференция талабига мос келмаган материаллар кабул қилинмайди. Ҳаммуалифлар иккитадан ортиқ бўлмаслиги ва бир муаллифдан тақдим этиладиган мақола биттадан кўп бўлмаслиги лозим.

Тақдим этилган мақолаларда келтирилган маълумотларнинг тўғрилиги учун муаллиф(лар) шахсан жавобгардир. Илмий-амалий конференцияда ўз маърузаси билан иштирок этган иштирокчиларга сертификат берилади.

Ташкилий қўмита манзили: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчаси, 35-уй Тошкент давлат юридик университети 2-биноси 110-хона.

Қушимча маълумотлар учун: Ш.Пўлатов - Тошкент давлат юридик университети масъул ходими, тел.: (90) 908-25-55

С.Аҳмедов - ОЎМТВ ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази гуруҳ раҳбари, тел.: (90) 955-18-19.

Қизиқарли маълумотлар
Гарчи Япония Конституциясининг 9-моддасига биноан, Япония келажакда уруш олиб бориш ҳуқуқидан ҳамда қуруқлик, денгиз ва ҳаво ҳарбий кучлар тузиш ҳуқуқидан абадий вос кечган бўлсада, бугунги кунда Япония ҳарбий ҳаражатлари бўйича дунёда 5-ўринда туради ($ 58, 97 млрд).