Конституция – бахтимиз қомуси

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Жиззах вилоятидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

Вилоят адлия ва халқ таълими бошқармалари, “Билағон” болалар газетаси таҳририяти ҳамкорлигида ташкил этилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида ҳуқуқшунос мутахассислар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вакиллари, ўқитувчилар, ота-оналар иштирок этди.

Танловда 300 га яқин ўқувчи Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти бўйича билимини намойиш этди. Тажрибали мутахассислардан иборат ҳайъат томонидан энг яхши иншолар муаллифлари аниқланиб, рағбатлантирилди.

Янгиобод туманидаги 12-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ҳилола Мамадаминованинг иншоси биринчи ўринга муносиб кўрилди. Иккинчи ўринга Пахтакор туманидаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Гавҳар Нишонова, учинчи ўринга Жиззах шаҳридаги 9-умумтаълим мактаби ўқувчиси Комрон Шаҳарбоев сазовор бўлди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА

Қизиқарли маълумотлар
Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги давлатининг конситуцияси 300га яқин қонун ҳужжатларидан иборатдир, яъни бу давлатда ягона конституция ҳужжати мавжуд эмас.